МАЗМУН
Tasnif: Бу арабча сўз madmun(un)2 шаклига эга
(АРС, 462); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ й унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: madmun —> мазмун; асли кўпмаъноли damina феълининг 'таркибида бор бўлди' маъноси билан (АРС,462) ҳосил қилинган 1 боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 148), аслида 'маъно англатувчи' маъносини англатган (АРС, 462), кейинчалик 'маъно', 'маъно мун —дарижаси' каби маънони англатишга хизмат қилдирилган (АРС, 462), ўзбек тилига кейинги маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 441).