МАЗҲАБ
Tasnif: Бу арабча сўз mazhab(im) шаклига эга
(АРС, 277); ўзбек тилига зал ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: mazhab —> мазҳаб; кўп маъноли zahaba феълининг 'йўналди' маъноси билан (АРС, 277) ясалган от бўлиб (АТГ, 152), асли 'йўналиш' маъносини англатади; ўзбек тилида 'диннинг ўзига хос қоидалари билан фарқланмб турувчи йўналиши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 441).