O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАКОН

Tasnif: Бу арабча сўз makān(un) шаклига эга (АРС, 705); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: makān -> макâн (макон); асли 'мавжуд бўлди', 'воқе бўлди' маъносини англатувчи капа феълининг (АРС, 705) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида беш маънони англатувчи бу сўз ўзбек тилида асосан 'турар жой' маъносини англатади; фалсафий термин сифатида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ, I, 443). Бу сўздан ўзбек тилида маконсиз сифати ясалган бўлиб, 'турар жойи йўқ' маъносини англатади.