МАКТУБ
Tasnif: Бу арабча сўз maktob(un) шаклига эга
(АРС, 677); ўзбек тилига чўзиқ 0 унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: maktоb —> мактуб; 'ёзди'
маъносини англатувчи kataba феълининг I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 148), асли 'ёзилган' маъносини англатади, амалда эса 'бирор киши ёки ташкилотга ёзиб юборилган мурожаат матни', 'хат' маъносини англатишга хизмат қилади (ЎТИЛ, I, 444). Ўзбек тилида бу сўзнинг муаннас шакли мактуба сўзи аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.