МАЛАКА
Tasnif: Бу арабча сўз malakat(un) шаклига эга
(АРС, 766); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: malakat -> малака; асли
malaka феълининг 'амалга ошира олди' маъноси билан(АРС, 766) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143) , араб тилида 'иқтидор', 'хосият', 'кўникма' маъноларини (АРС, 766), ўзбек тилида эса 'маълум фаолият натижасида ҳосил қилинган кўникма' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 444). Бу сўздан ўзбек тилида малакали сифати ясалган.