МАНБА
Tasnif: Бу арабча сўз manbаъ(un) шаклига эга
(АРС, 781); ўзбек тилига сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: manbаъ-» манба; асли кўпмаъноли manbаъ феълининг 'юзага чиқди' маъноси билан (АРС,781) ясалган от бўлиб (АТГ, 152), 'бошланғич жой', 'юзага чиқиши учун асос' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 445). '