O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАНЗИЛ

Tasnif: Бу арабча сўз manzil(un) шаклига эга (АРС, 796); пели кўпмаъноли nazala феълининг (араб тили луғатида 12 маънони англатиши таъкидланган) 'меҳмонхонада яшаш учун тўхтади' маъноси билан (АРС, 795) ясалган ўрин оти бўлиб (АТГ, 152), араб тилида 'яшаш жойи', 'уй', 'квартира' маъносини (АРС,796), ўзбек тилида эса 'яшаш ёки ишлаш жойи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 441). Ўзбек сўзлашув тилида бу сўз мазгил тарзида ҳам талаффуз қилинади (Аввал нз товушлари ўрин алмаштирилган, кейин н товуши г товушига алмаштирилган).