МАНФААТ
Tasnif: Бу арабча сўз manfaьat(un) шаклига эга
(АРС, 821); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: manfaьat —» манфаат; 'фойда келтирди' маъносини англатувчи nafaba феълидан (АРС, 820) ясалган manfaь(un) отининг -at(un) қўшимчаси қўшилган шакли бўлиб (УАЯ, 238), 'бирор фаолиятдан кўзланган фойда', 'наф' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 466). Бу сўздан ўзбек тилида манфаатли, манфаатсиз сифатлари ясалган.