O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАНФИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз асли manfiyy(un) шаклига эга; ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: manfiyy -> манфий; асли nafa феълининг 'инкор қилди' маъноси билан ҳосил қилинган отдан (УАЯ, 238) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (УАЯ, 92), араб тилида 'инкор қилинган', 'салбий' каби маъноларни англатади (АРС, 821, 822); ўзбек тилида бу сўз математика ва физика терминлари сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 446).