МАРТАБА
Tasnif: Бу арабча сўз martabat(un) шаклига эга
(АРС, 286); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: martabat мартаба; кўп —
маъноли rataba феълининг 'бирор лавозимга (вазифага) тайинлади' маъноси билан (АРС, 285) ҳосил қилинган I боб масдаридан -at(un) қўшимчаси билан ясалган от
бўлиб (УАЯ, 500), асли 'лавозим', 'мансаб' маъносини англатади; кўчма маънода 'кишилар назарида орттирилган обрў-эътибор' маъносини ҳам англатади (ЎТИЛ, I, 449).