МАСДАР
Tasnif: Бу арабча сўз masdar(un) шаклига эга
(АРС, 432); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: masdar -> масдар; асли sadara феълининг 'пайдо бў.лди', 'келиб чиқди' маъноси билан (АРС, 431) ясалган от бўлиб (УАЯ, 238), араб тилида 'келиб чиқиш манбаи', 'феълнинг ҳаракат номи шакли' маъноларини англатади; ўзбек тилида кейинги, грамматик термин маъноси билан ишлатилади (ЎТИЛ, I, 449).