МАСЛАҲАТ
Tasnif: Бу арабча сўз maslahat(un) шаклига эга
(АРС, 442); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: maslahat —> маслаҳат; кўпмаъноли salaha
феълининг 'яхшиланди', 'тўғри бўлди' маъноси билан (АРС, 442) ясалган от бўлиб (УАЯ, 238), араб тилида 'яхшилик', 'фойда', 'қизиқиш', 'бошқарма' каби маъноларни англатади (АРС, 443); ўзбек тилида бу сўз 'бирор
фаолиятни тўғри, фойдали амалга ошириш бўйича айтиладиган фикр-мулоҳаза' маъносини англатиш учун ишлатилади ('ЎТИЛ, I, 450). Бу сўздан ўзбек тилида маслаҳатчи оти, маслаҳатли сифати, маслаҳатлаш- феъли ясалган, маслаҳат оши турғун бирикмаси тузилган.