МАСЛАҲАТГЎЙ
Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча маслаҳат сўзининг (қ.) маслиҳат шаклига 'гапир-' маъносини англатувчи тожикча гуфтан феълининг гўй ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган бўлиб (ТжРС, 110,217), узбек тилига маслаҳатгўй шаклида олинган; 'маслаҳат берувчи', 'маслаҳат бериш билан кифояланувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 450). Бу сўздан ўзбек
тилида маслаҳатгўйлик мавҳум оти ясалган.