МАТЛУБОТ
Tasnif: Бу арабча сўз matlubat(un) шаклига эга
(АРС, 477); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ й ва а унлиларини у ва а унлиларига алмаштириб қабул қилинган: matlubat —> матлубат (матлубот); асли
матлуб сўзининг (қ.) -ат(ун) қўшимчаси билаи ҳосил қилинган кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), араб тилида 'мажбуриятлар' маъносини англатади (АРС, 477); ўзбек тилида эса 'аҳолини кундалик турмуши учун зарур нарсалар билан таъминлаш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 452). Бу сўздан ўзбек тилида матлуботчи шахс оти ясалган.