МАШОЙИХ
Tasnif: Бу сўз арабча шайх сўзининг (қ.) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 41), асли maşāyixu шаклига эга; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги u қисмини ташлаб қабул қилинган: maşāyixu- машâйих (машойих); 'шайхлар' маъносини
ифодалайди (АРС, 424); ЎТИЛда бу сўзнинг арабча
эканлиги айтилмаган, нимагадир сўзлашув таьшга мансуб деб таъкидланган ва шунга мос ҳолда маъноси ҳам 'ҳикматли сўзларни айтиб ўтган улуғ ота-боболар' деб таърифланган (II, 392), демак, бу сўзнинг 'руҳоний бошлиқ' маъноси эмас, 'кекса', 'қария' маъноси (АРС,424) кўзда тутилган.