МАШЬУМ
Tasnif: Бу арабча сўз maşъum(un) шаклига эга
(АРС, 389); ўзбек тилига сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ даммали ҳамзани у унлисига алмаштириб қабул қилинган: maşъum -> машъум; 'бахтсизлик келтирди', 'бахтсизлик воқе бўлди' маъносини англатувчи şаьаmа феълидан (АРС, 389) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 148), 'бахтсизлик келтирувчи', 'бахтсизликдан дарак берувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 454).