O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАШҒУЛОТ

Tasnif: Бу арабча сўз maşġulāt(un) шаклига эга (АРС, 409); ўзбек тилига чўзиқ о унлисини у унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: maşġulāt -> машғулâт (машғулот); асли машғул сўзининг (қ.) -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), араб тилида 'маълум иш жараёнида тайёрланган буюмлар' маъносини (АРС, 409), ўзбек тилида эса 'иш ўрганиш, ўқиш билан шуғулланиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 454).