МАЪБУД
Tasnif: БУ арабча Сўз maъbūd(un) шаклига эга
(АРС, 494); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ о унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган:maъbūd-> маъбуд; асли сиғинди', 'сажда қилди' маъносини англатувчи ъabada феълининг (АРС, 494) I боб мажҳул нисбат сифатдоши ўлиб (АТГ, 148), араб тилида 'сиғиниладиган худо' маъносини англатади (АРС, 494), ўзбек тилида бу сўз маъноси билан ишлатилади (ЎТИЛ, I, 454)
ЎТИЛда (уша бетда) маъбуда сўзи ҳам келтирилган бўлиб, 'аел образидаги худо' маъносини англатиши айтилган; бу сўз маъбуд сўзининг -ат(ун) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб (АТГ 29) ўзбек тилига т товушини ташлаб қабул қилинган:' маъбудат > маъбуда.