МАЪДАН
Tasnif: Бу арабча сўз maъdan шаклига эга (АРС
503), ўзбек тилига сукунли айн товуши ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: maъdan -> маъдан; қазиб олди маъносини англатувчи ъadana феълидан ясалган ўрин оти бўлиб (АТГ, 152), асли ерости бойлиги қазиб олинадиган жой', 'кон' маъносини англатади (ЎКААҚЛ, 172), кейинчалик 'қазиб олинадиган металл' маъносини англатиш учун ишла —
тилган (ЎТИЛ, I, 454).