МАЪЛУМ
Tasnif: Бу арабча сўз maъlum(un)1 шаклига эга
(АРС, 535); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: maъlum -> маълум. Бу сўз асли 'билди' маъносини англатувчи ъаlіmа феълининг (АРС, 535) I боб мажҳул нисбат сифатдоши
бўлиб (АТГ, 148), 'кишилар биладиган', 'ошкор' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 454).