МАЪМУР I
Tasnif: Бу арабча сўз maъamūr(un) шаклига эга
(АРС, 44); ўзбек тилига чўзиқ фатҳали ҳамза ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ū унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: maъamūr -> маъмур. Бу сўз асли 'буйруқ берди' маъносини англатувчи ъаmаrа феълининг мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 143), 'буйруқни қабул қилиб олувчи ва бажарувчи амалдор' маъносини англатади (АРС, 44). Бу сўз турдош от сифатида ҳозирги ўзбек тилида деярли ишлатилмайди; эркак кишининг атоқли оти бўлиб келади: Маъмур (ЎТИЛ, I, 454).