O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЪРАКА

Tasnif: Бу арабча сўз maъrakat(un) шаклига эга (АРС, 511); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: maъrakat —> маърака; ъаrака феълининг 'курашди' маъноси асосида (АРС, 511) ясалган mаъrак(un) ўрин отининг -at(un) қўшимчасини олган шакли бўлиб (УАЯ, 238), араб тилида 'кураш', 'жанг', 'кампания' маъноларини англатади (АРС, 511); ўзбек тилида одатда 'ўлган кишининг хотирасига бағишлаб ўтказиладиган маросим' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 455).