O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЪТАЛ

Tasnif: Бу сўз арабча асли mіfъtāl(un) шаклига ега бўлиб (АРС,523),ўзбек тилига (тожик тилига ҳам) і унлисини а унлисига , иқти ундошини т ундошига, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган:mіfъtāl-маътал; кўпмаъноли ъаtіlа феъшнинг 'фаолиятдан тўхтади' маъноси асосида (АРС, 522) mifъal(un) қолипи билан ясалган сўз бўлиб (УАЯ, 239), араб тилида 'банд бўлмаган', 'беиш' маъносини (АРС, 522), ўзбек тилида эса 'иш-фаолиятни тўхтатиб кутиш ҳолати' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 455). Бу сўз билан ўзбек тилида маътал бўл-, маътал қил- қўшма феъллари тузилган. Маътал сўзи сўзлашув тилида маътал тарзида ҳам талаффуз қилинади.