
МАҚОМ 11
Tasnif: Бу арабча сўз maqām(un) шаклига эга
(АРС, 668), ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: maqām -> мақâм (мақом); асли кўпмаъноли qama феълининг 'ташкил бўлди' пайдо бўлди' маъноси билан (АРС, 666) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'куй', 'оҳанг', 'ўйинга тушгандаги турли хатти-ҳаракатлар' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 456). Бу сўздан ўзбек тилида мақомчи оти ясалган, тожикча шаш ('олти') сўзи билан Шашмақом қўшма сўзи тузилган.