МАҒЛУБИЙАТ
Tasnif: Бу арабча сўз мағлуб сўзидан (қ.) -иййат(ун) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), ўзбек тилига таркибидаги йй товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: мағлубиййат -»мағлубийат (мағлубият); 'енгилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 457).