МАҲАЛЛА
Tasnif: Бу арабча сўз mahallat(un) шаклига эга
(АРС, 190); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, учинчи бўғиндаги чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mahallat -> маҳалла; асли halla2 феълининг 'истиқомат қилди' маъноси билан (АРС, 188) ҳосил қилинган mahall(un) масдарининг -at(un) қўшимчасини олган шакли (УАЯ, 238) бўлиб, араб тилида 'лагерь', 'квартал' маъноларини англатади (АРС, 190); ўзбек тилида бу сўз 'шаҳарнинг аҳоли яшайдиган маълум бир қисми' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I,457).