МАҲКАМА
Tasnif: Бу арабча сўз mahkamat(un) шаклига эга (АРС, 188); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mahkamat —> маҳкама; асли кўп маъноли hakama феълидан 'бошқарди' маъноси билан (АРС, 187) ҳосил қилинган ўрин оти бўлиб (УАЯ, 238), 'бошқарувчи идора’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 457).