МАҲОБАТ
Tasnif: Бу арабча сўз mahābat(un) шаклига эга
(АРС, 866); ўзбек тилига чўзик, ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: mahābat -> маҳâбат (маҳобат); асли haba феълининг 'салобати босди' маъноси билан (АРС, 866) ясалган от бўлиб, 'салобатли кўриниш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 458). Бу сўздан ўзбек тилида маҳобатли сифати ясалган.