МАҲР
Tasnif: Бу арабча сўз mahr(un) шаклига эга (АРС,
771); 'куёв томон никоҳ пайтида келинга доимий шахсий мулк сифатида ажратди' маъносини англатувчи mahara2 феълининг (АРС, 771) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'никоҳ пайтида куёв томон келинга ажратган доимий шахсий мулк' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 458). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида маҳрига тушгани каби ибора таркибида ишлатилади.