O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАҲСУЛОТ

Tasnif: Бу арабча сўз mahšūlāt(un) шаклига эга (АРС, 178); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, сад ундошини с ундошига чўзиқ ū унлисини у унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: mahšūlāt -» маҳсулат (маҳсулот); асли кўпмаъноли hasala феълининг 'етишди', 'эришди' маъноси асосида (АРС, 177) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши mahsul(un) сўзининг (АРС, 178) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), 'етиштирилган, ишлаб чиқарилган нарсалар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I 458).