МАҲФУЗА
Tasnif: Ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти
сифатида ишлатиладиган бу арабча сўз асли mahfūzat(un) шаклига эга; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ū унлсини у унлисига, изғи ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mahfūzat —> маҳфуза; асли кўпмаъноли hafiza феълининг 'ҳимоясига олди' маъноси билан (АРС, 182) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдошининг (АТГ, 148) -ат(ун) қўшимчасини олган муаннас шаклига тенг; 'ҳимояланган' маъносини англатади.