МЕҲНАТ
Tasnif: Бу арабча сўз mihnat(un) шаклига эга
(АРС, 744), ўзбек тилига i унлисини е(э) унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ уйдошига алмаштириб қабул қилинган: mihnat -> меҳнат; асли 'текширди', 'синади' маъносини англатувчи mahana феълидан (АРС, 744) ясалган от бўлиб (УАЯ, 499), араб тилида 'синов', 'кулфат' маъноларини англатади (АРС, 744), ўзбек тилида эса 'жисмоний ёки ақлий иш, фаолият' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 462). Бу сўз билан ўзбек тилида меҳнатсевар қўшма сўзи тузилган.