O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МЕҲРОБ

Tasnif: Бу арабча сўз mihrāb(un) шаклига эга (АРС, 164); ўзбек тилига i унлисини е(э) унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қнлинган: mihrāb -> меҳрâб(меҳроб); АРСда (163) бу сўз haraba ('жанг қилди'), hariba ('қаҳрланди') сўзларига бағишланган мақолада берилган; асли шундай феълдан ясалган от бўлиб (УАЯ,239), араб тилида 'муқаддас жой' маъносини англатади, миҳраб ал масжид бирикмаси таркибида 'тахмон' маъноси билан қатнашади (АРС, 164); ўзбек тилида бу сўз масжид биноси ичида қибла томонда махсус қурилган тахмон' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 462).