МИЛЛИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз milliyy(un) шаклига эга
(АРС, 763); ўзбек тилига охирги у товушини ташлаб қабул қилинган: milliyy —> миллий. Бу сўз асли кўп маъноли malla2 феълининг 'бир-бири билан бирлаштирди' маъносидан ҳосил қилинган millat(un) масдаридан -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат (АТГ,49)' миллатта оид' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 464). Ўзбек тилида бу сўздан миллийлаш-феъли ясалган ва бу сўздан миллийлаштир- шакли хосил қилинган.