МОЗИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз mādin шаклига эга (АРС,
758); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, дзад ундошини з ундошига, i унлисини ий товушларига алмаштириб, сўз охиридаги n қисмини ташлаб қабул қилинган: mādin —> мâзий (мозий); асли кўпмаъноли мада феълининг 'узоққа кетди' маъноси билан (АРС,758) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 150), 'ўтмиш', ’узоқ ўтмиш' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 758).