O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз māl(un) шаклига эга (АРС 7741- Ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қилинган: māl -> мâл (мол); 'бойиди' маъносини англатувчи mala феълидан (APС,777) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб, араб тилида 'бойлик', мулк , маблағ' маъноларини англатади (АРС, 774). Ўзбек тилида бу сўз 'бисотидаги нарсалар' қизининг келинлигига атаб иигилган буюмлар', 'сотиладиган нарсалар' йирик уй ҳаивони' маъноларини англатади, шунингдек, қўпол маъносини англаташ учун хам ишлатилади (УТИЛ, 470). Бу сўз билан ўзбек тилида молхона, молқўра, молбозор, молбоқар қўшма сўзлари, мол-дунё, мол-мулк, мол-ҳол жуфт сўзлари тузилган.