O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУАЛЛАҚ

Tasnif: Бу арабча сўз muъallaq(un) шаклига эга (АРС, 533); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: muъallaq —>муаллақ. Бу сўз асли ъaliqa феълининг 'осиб қўйди' маъносини англатувчи II боб шакли lallaqa феълидан (АРС, 532) ҳосил қилинган мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (УАЯ, 567), араб тилида 'пайсалга солинган', 'ҳалқилинмаган', 'боғлаб қўйилган' маъноларини англатади (ўша бетда); ўзбек тилида шу маънолар асосида юзага келган 'бирор нарсага бириктирилмаган', 'ажралганҳолатда' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 473).