МУАЛЛИФ
Tasnif: Бу арабча сўз muъallif(un) шаклига эга
(АРС, 41); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб қабул қилинган: muъallif -> муаллиф. Бу сўз асли 'кўникди' маъносини англатувчи ъalifa феъ лининг II боб ballafa шаклидан 'ижод қилди' ('сочинять')
маъноси билан ҳосил қилинган аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АРС, 40, 41; УАЯ, 567), 'бирор асарни ёзган киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 474). Ҳозирги кунда муаллиф сўзи автор сўзи ўрнида ишлатилмоқда.