O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУДДАО

Tasnif: Бу арабча сўз АРСда (255) muddaъin шаклида берилган, ПРСда (477) muddaā шаклида ҳам келтирилган; демак, бу сўз Ўзбек тилига форс тилидан сўз охиридаги чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: muddaā -» муддаâ (муддао); асли кўпмаъноли daъā феълининг 'талаб қилди' маъноси асосида (АРС, 254) ҳосил қилинган от бўлиб, араб тилида 'даъво' маъносини (АРС, 255), ўзбек тилида эса 'кишининг дилидаги мақсад, ният' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 475).