O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУДОФАА

Tasnif: Бу арабча сўз mudāfaat(un) шаклига эга (АРС, 257); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mudāfaat —» мудâфаа (мудофаа). Бу сўз dafaъa феълининг 'ҳамлани қайтарди' маъноси билан (АРС, 256) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), дастлаб ҳамлани қайтариш' маъносини англаттан, кейинчалик 'душман ҳужумидан ҳимояланиш' маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 475). Ўзбек тилида бу сўздан мудофаачи оти ясалган.