МУЙАССАР
Tasnif: Бу арабча сўз muyassar(un) шаклига
эга (АРС, 918); yasara феълининг 'эришди' маъноси билан (АРС, 917) ҳосил қилинган II боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 175), араб тилида тўрт маънони англатади (АРС, 918); ўзбек тилига 'осонликча эришилган' маъноси билан қабул қилинган бўлиб, муйассар бўл-, муйассар қил- қўшма феъллари таркибида ишлатилади; ёлғиз ўзи аёл кишининг атоқли оти бўлиб келади (ЎТИЛ, I, 487).