O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУЛОЙИМ

Tasnif: Бу арабча сўз асли mulāъim(un) шаклига эга (АРС, 709); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани йи товушларига алмаштириб қабул қилинган: mulāъim -> мулâйим (мулойим); тожик тилида аслига яқин мулоим шаклида ёзиш қабул қилинган (ТжРС, 238); кўпмаъноли lаьâmа феълининг 'Ўринли, муносиб бўлди' маъноси асосида (АРС, 709) ҳосил қилинган III боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 249), 'юмшоқ', 'юмшок, муомалали' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 479). Бу сўздан ўзбек тилида мулойимлик мавҳум оти, мулойимлаш- феъли ясалган.