O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУЛОҲАЗА

Tasnif: Бу арабча сўз mulāhažat(un) шаклига эга (АРС, 715); ўзбек тилига чўзиқ й унлисини ā унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, изғи ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mulāhažat -> мулаҳаза (мулоҳаза); асли lahaza феълининг 'эътибор берди' маъноси билан (АРС, 714) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'кишининг миясида бирор муносабат билан юзага келган фикр', 'ўй' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 478).