МУНОСАБАТ
Tasnif: Бу арабча сўз munāsabat(un) шаклига
эга (АРС, 798); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: munāsabat -> мунâсабат (муносабат); nasaba фе'ълининг 'боғлади', 'нисбат берди' маъноси билан (АРС, 797) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), араб тилида 'муқобиллик', 'яроқлилнк', 'ўринлилик', 'қариндошлик', 'қарашлилик', 'алоқадорлик' маъноларини (АРС, 798), ўзбек тилида эса 'кишилар орасидаги, киши билан нарса орасидаги алоқа, боғлиқлик' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 480).