МУОМАЛА
Tasnif: Бу арабча сўз muъamalat(un) шаклига
эга (АРС, 542); ўзбек тилига чўзиқ фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muъamalat —> муамала(муомала). Бу сўз асли 'ишлади', 'фаолият кўрсатди маъносини англатувчи кўпмаъноли ъаmіlа феълининг III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'ўзаро нутқий муносабатда бўлиш', 'иш-юмуш юзасидан муносабатда бўлиш', 'савдо-сотиқ, алоқаси', 'пул-маблағ бўйича олди- ' берди' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 481). Бу сўздан 'нутқий муносабатда бўлнш’ маъноси билан муомалали сифати ясалган.