МУРАККАБ
Tasnif: Бу арабча сўз murakkab(un) шаклига
эга (АРС, 311); rakiba феълининг 'бир-бирига қўшди' маъносини англатувчи rakkaba 11 боб шаклидан (АРС,311) ҳосил қилинган мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 175), 'бир неча бўлакдан таркиб топган', 'тушуниш қийин бўлган' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 481). Бу сўздан ўзбек тилида мураккаблаш- феъли ясалган.