МУРОЖААТ
Tasnif: Бу арабча сўз murāçaъat(un) шаклига
эга (АРС, 288); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: murāçaъat —> мурâжаат (мурожаат); rаçаъа феълининг 'кимгадир қарата ниманидир гапирди' маъносини англатувчи rаçаъа III боб шаклидан (АРС, 311) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 247), 'кимгадир қарата айтилган гап' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 482).