МУСАВВИР
Tasnif: Бу арабча сўз muŝavvir(un) шаклига эга
(АРС, 450); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: muŝavvir —> мусаввир; кўп маъноли ŝavvara феълининг 'расмини чизди' маъноси билан (АРС, 449) ҳосил қилинган II боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (УАЯ, 567), араб тилида 'рассом', 'фотограф' маъноларини англатади (АРС, 450); бу сўз ўзбек тилида деярли ишлатилмайди (ЎКААҚЛ, 212).