МУСАФФО
Tasnif: Бу арабча сўз muŝaffā шаклига эга
(АРС, 441); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: muŝaffā -> мусаффâ (мусаффо); 'покиза, тиниқ бўлди'
маъносини англатувчи ŝafa феълидан (АРС, 440) ҳосил қилинган II боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 177) , араб тилида 'тозаланган' маъносини англатади (АРС, 441); ўзбек тилида 'ўта тоза', 'беғубор' маъносини
англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 482).