O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУСИБАТ

Tasnif: Бу арабча сўз muŝībat(un) шаклига эга (АРС, 449); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: muŝībat > мусибат; кўпмаъноли ŝaba феълининг 'бахтсизлик юз берди' маъносини англатувчи IV боб шаклидан (АРС, 448) ҳосил қилинган аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 225), 'бахтсизлик', 'мотамсаро ташвиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 482).